Шунингдек, 2021 йил 1 январдан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида реал вақт режимида ишлашини бошлади. Жумладан, Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан ахборот тизимининг “Қурилишда сифат назорати” ахборот тизимини реал вақт режимида олиб боришга соз ҳолатга келтирилди. “Қурилишда сифат назорати” ахборот тизимининг қуйи бўғинида ишларни ташкил қилиш учун инспекция томонидан “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимининг регламенти ишлаб чиқилиб тизим ҳақида ва ундан кутилаётган натижалар, функциялари, инспектор назорати, қурилиш иштирокчилари, тизимнинг самарадорлиги ва электрон базани шакллантириш бўйича буюртмачи хизматлари, лойиҳалаш ва қурилиш-пудрат ташкилотлари билан амалий ўқув-семинарлар ташкил қилинди, тизим ҳақида батафсил тушунтиришлар берилди. “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимига инспекциядан рўйхатдан ўтган 1907 та қурилиш объектлари киритилиб рақамлаштирилди. Бир сўз айтганда, қурилишда назорат тизими шаффофликка эришди. Объектларга 3411 та мониторинг ўтқазилди шунингдек 6885 та ёзма кўрсатмалар инспекторлар томонидан берилган шундан 5313 таси мудатида ёпилган бўлиб 2385 таси эса мудати ўтиб ёпилган аниқланган қоида бузарликлар сони 22792 тани ташкил қилади.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You missed