Иш фаолияти

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГҚАРОРИЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ҚУРИЛИШ СОҲАСИДА НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ФАОЛИЯТИГА ОИД НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қурилиш-монтаж ишлари сифатини тубдан яхшилаш ва қурилишни назорат қилиш тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2020 йил 5 февралдаги ПҚ-4586-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаги низом 1-иловага;Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари тўғрисидаги намунавий низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.3. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВТошкент ш.,2020 йил 28 май,343-сонВазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига
1-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси тўғрисидаНИЗОМ1-боб. Умумий қоидалар1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини, шунингдек, Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.Инспекция қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида давлат назоратини амалга оширади (йўл қурилиши объектлари ва ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган объектлар бундан мустасно).2. Инспекция давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигига ҳисобот беради.3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан Қурилиш вазирлигининг қарорлари ва буйруқларига амал қилади.4. Инспекция ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.5. Инспекциянинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурийдир.6. Инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.7. Инспекциянинг расмий номи:а) давлат тилида:тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси;қисқартирилган номи — Қурилиш назорати инспекцияси;б) рус тилида:тўлиқ номи — Инспекция по контролю в сфере строительства при Министерстве строительства РеспубликиУзбекистан;қисқартирилган номи — Инспекция строительного надзора;в) инглиз тилида:тўлиқ номи — Inspectorate for Control in the Construction Field at the Ministry of Construction of the Republic of Uzbekistan;қисқартирилган номи — Construction Supervision Inspectorate.8. Инспекциянинг манзили (почта манзили): Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Абай кўчаси, 6-уй.9. Инспекция тизимига Инспекциянинг марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялари киради.2-боб. Инспекциянинг асосий вазифалари ва функциялари10. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш;ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармаларнинг қатъий амал қилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;Олдинги таҳрирга қаранг.янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини назоратга олиш.(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)11. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:а) аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини, қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:ҳудудий қурилиш соҳасидан назорат инспекциялари томонидан аҳоли пунктларида қурилиш-монтаж ишларини олиб борувчилар, жумладан буюртмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотлари томонидан қурилиш соҳасидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига риоя этиш қоидаларига амал қилинишини назорат қилади;қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишида шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини қурилиш соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши бўйича таъсирчан назорат ўрнатади;жисмоний ва юридик шахслар томонидан қурилишда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга риоя этишлари юзасидан назорат ўрнатади ва таҳлилий маълумотларни юритади;б) ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:қурилиш объектларида қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишлари сифатини текшириш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўрайди ва олади;қурилиш объектларидаги авария ва носозликлар бўйича огоҳлантириш тадбирлари ўз вақтида ўтказилишини назорат қилади;в) аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига асосан қурилиш объектларини жойлаштирилишига қатъий амал қилинишини назоратга олади;г) буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини ва пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:ҳудудий назорат инспекцияларидан рўйхатдан ўтган қурилиш объектларида буюртмачининг техник назорати, лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати ва пудратчининг ички назорати олиб борилишини танлаб назорат қилади;қурилиш объектларида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва пудрат ташкилотлари томонидан олиб бориладиган назорат ишлари етарли ташкил этилмаганлиги учун уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни қўриб чиқади.Олдинги таҳрирга қаранг.д) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишини таъминлаш ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишини назоратга олиш соҳасида:сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини ташкиллаштиради ва мувофиқлаштиради;Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлайди, шунингдек, инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўради.(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан «д» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)3-боб. Инспекция марказий аппаратининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги12. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив бузилишлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш;Олдинги таҳрирга қаранг.қонун ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли идоралар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлари ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари ва ҳудудий инспекциялар томонидан шаҳарсозлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларига зид равишда қабул қилинган қарорларни бекор қилиш бўйича уларга тақдимномалар киритиш;қурилишда назорат ишлари натижаларини таҳлил қилиш, умумлаштириш ҳамда мониторингини олиб бориш бўйича ҳудудий инспекцияларга тегишли кўрсатмалар бериш;ўз ваколатига кирувчи масалаларни ҳал этиш учун зарур бўлган маълумотларни вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари ҳамда ташкилотлардан белгиланган тартибда олиш;шаҳарсозлик фаолияти соҳасида энг муҳим муаммоларни кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркибида иштирок этиш;Инспекцияга ҳуқуқбузарлик ҳолати бўйича эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш тартибини сақлаб қолган ҳолда, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш;буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назорати олиб борилиши юзасидан ҳудудий инспекциялар томонидан бажарилган ишлар мониторингини юритиш;тасдиқланган бош режаларга амал қилиниши мониторингини юритиш, лойиҳалаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари бўйича амалга оширилаётган ишларнинг таҳлилий маълумотларини юритиш;қурилиш-монтаж ишларининг назорати тўғрисидаги маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш;қурилиш соҳасидаги қонунчилик фаолияти самарадорлигини ошириб боришда иштирок этиш;шаҳарсозлик фаолиятининг норматив-ҳуқуқий базасини янада такомиллаштириш, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ишлаб чиқилишида иштирок этиш ҳамда Қурилиш вазирлигига таклифлар киритиш;қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмлари бўйича шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ва таҳлилий маълумотларни юритиш;ҳудудий инспекциялар томонидан ҳар ойлик бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларни умумлаштириш;қурилиш соҳасидаги назорат фаолиятида бажарилган ишлар юзасидан электрон ахборот тизимини ташкил этиш;Инспекция ва ҳудудий инспекцияларнинг инспекторларини ўқитиш, профессионал тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш учун Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги олий ўқув юртларининг архитектура-қурилиш йўналишидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида қурилиш назорати фаолиятига доир ўқишларини ташкил этиш;қурилиш соҳасида хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилган ҳолда тажриба алмашиш ва инспекция ходимларининг малакасини оширишни ташкил этиш;Инспекция ва ҳудудий инспекциялар инспекторларини қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказишни ташкил этиш ва уларнинг натижаларига кўра тегишли сертификатлар бериш;ҳудудий инспекцияларни замонавий синов лаборатория ўлчов асбоблари билан таъминлашга кўмаклашиш;қурилиш соҳасида давлат назорати фаолиятидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришда иштирок этиш;Инспекция ва ҳудудий инспекциялар иш фаолиятида фойдаланиши учун услубий ва методик қўлланмалар, йўриқномалар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;Инспекцияга жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушган мурожаатларни ўзининг ваколати доирасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқиш;қурилиш соҳасига оид учрашув, йиғилиш ва ўқув семинарларини ташкил этиш ва ўтказиш.13. Инспекция:унга юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари ва қурилиш соҳасида давлат назоратини самарали амалга ошириш;Қурилиш вазирлигига Инспекция томонидан киритиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳалари, шунингдек, Инспекция томонидан қабул қилинадиган қарорларнинг сифати ва пировард натижалари учун жавоб беради.4-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш14. Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган қурилиш вазири ўринбосари — Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.Инспекция бошлиғи бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, заруратга кўра, Инспекция штат бирликларига ўзгартириш киритиш, объектлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.15. Инспекция бошлиғи қурилиш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.Инспекция бошлиғи бўлмаган даврда, бошлиқ вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажаради.Инспекция бошлиғи:лаборатория ва биноларни техник кўрикдан ўтказиш хизматлари қийматини аниқлаш методикасини тасдиқлайди;ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан моддий — техника базасини ташкил этишда амалий ёрдам беради;ҳудудий инспекциялар бошлиқларини қурилиш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;ҳудудий инспекциялар комплаенс-назорат бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишининг назоратини ташкил этади;Инспекция ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;инспекторлик вакант лавозимларига таклиф қилинаётган номзодларнинг қурилиш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи, архитектор, мухандис-гидротехник, малакали, амалий тажрибага эга эканлиги, юқори даражали касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши кафолатланганлигини таъминлайди.16. Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.5-боб. Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва марказий аппарати раҳбарларининг асосий функционал вазифалари17. Қуйидагилар Инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:Қурилишни назорат қилиш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;Инспекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Инспекция фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини таъминлаш;Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқлари сифатли ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш;Инспекция фаолиятини режалаштириш, Инспекциянинг чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва Қурилиш вазирлигининг қарорлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши ва мониторинги олиб борилишининг амалий тизимини ташкил этиш;Инспекция фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ топшириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун марказий аппаратнинг мансабдор шахслари ва ҳудудий инспекциялар раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш;Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий инспекциялар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;қонун ҳужжатларига мувофиқ Инспекция тизимида лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, шунингдек, кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, кадрлар захирасини шакллантириш;норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кейинчалик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш учун сифатли ишлаб чиқишни ташкил этиш ва Қурилиш вазирлигига киритиш;Инспекция раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида самарали бўлиш ва Ўзбекистон Республикасига хорижий делегациялар ташрифини ташкил этишда мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш ва ташкил қилиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарларига ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;ҳудудий инспекциялар фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигининг танқидий таҳлилини мунтазам равишда ўтказиш, уларнинг ҳисоботларини Инспекция мажлисларида эшитиш, якунлари бўйича зарур ҳолларда уларни белгиланган тартибда интизомий жавобгарликка тортиш чораларини кўриш;Инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини белгиланган тартибда ҳал қилиш, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш, шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;Инспекция ходимларининг Одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш, шунингдек, уларга риоя қилинишини таъминлаш;«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекция тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини қабул қилиш, шунингдек, ҳуқуқий амалиёт ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларнинг юзага келишига ёрдам берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф қилиш;Инспекция ва унинг таркибий бўлинмалари ишини ташкил қилишнинг замонавий шаклларини жорий қилишни таъминлаш;«Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш, шу жумладан, Инспекциянинг ахборот тизими самарадорлиги ва сифатини ошириш;«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Инспекция ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;давлат сири ва махфий маълумотлар сирасига кирадиган маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий инспекциялар тўғрисидаги низомларни, лавозим йўриқномаларини ва Инспекциянинг бошқа ички ҳужжатларини белгиланган тартибда тасдиқлаш;Инспекция ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш, шунингдек, уларнинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилиш;Инспекция марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган штатдаги ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш.Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функционал вазифаларни ҳам амалга оширади.18. Қуйидагилар Инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари Инспекция бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;Инспекциянинг ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;Инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Инспекциянинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;Вазирликнинг Инспекция фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Инспекция буйруқлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмаларда ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;ўзи мутасаддилик қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомда белгиланган муддатлар ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишни ташкил қилиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, шахсан қабул қилишни тизимли равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг вакилларини жойнинг ўзига чиқиб қабул қилиш;жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушаётган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ишлашни ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Инспекция ходимлари ва раҳбарларининг фаол иштирокини таъминлаш;давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.19. Қуйидагилар Инспекция марказий аппарати раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш;таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;ўз ваколатлари доирасида ҳудудий инспекцияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини таъминлаш, Инспекция таркибий бўлинмалари ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг котибиятлари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;Инспекциянинг баённома қарорлари, қурилиш вазирининг ва Инспекция раҳбариятининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;таркибий бўлинмаларнинг иш режалари ишлаб чиқилишини, уларда кўрсатилган вазифалар ва чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;таркибий бўлинмаларга юкланган вазифаларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Инспекциянинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш;мутасаддилик қилинадиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Инспекция бошлиғига таклифлар киритиш, уларнинг касбий маҳорати, лаёқати, амалий тажрибаси, ишчанлик ва маънавий-ахлоқий сифатлари юқори даражасининг кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чора-тадбирларини қабул қилиш;таркибий бўлинмаларнинг ходимлари фаолияти самарадорлигини танқидий таҳлил қилиб бориш, йиғилишларда уларнинг ҳисоботларини эшитиш, натижалар бўйича зарур чора-тадбирларни қабул қилиш;хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига тўлиқ мувофиқ равишда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатлари учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;Инспекция ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекцияда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини қабул қилиш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш;давлат сири ва бошқа махфий маълумотлар билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;ваколати доирасига кирадиган масалалар юзасидан фаолиятни такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирларни қабул қилиш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳақида таклифлар ишлаб чиқиш ва Инспекция бошлиғига киритиш.6-боб. Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосарлари ва марказий аппарати раҳбарларининг жавобгарлиги20. Инспекция бошлиғи:Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;ушбу Низомнинг 17-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.21. Инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:Инспекциянинг ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмаларида Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши;ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган Инспекциянинг мутасаддилик қилинадиган масалаларга доир жавобгарлик соҳалари бўйича;ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.22. Марказий аппаратнинг таркибий бўлинмалари раҳбарлари:тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;ушбу Низомнинг 12-бандида назарда тутилган Инспекция марказий аппаратининг жавобгарлик соҳалари бўйича;ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.7-боб. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари23. Инспекция бошлиғи Инспекция фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингни олиб боради ҳамда Инспекция фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.24. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.25. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларига асосланади.26. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:Инспекция раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;Инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.27. Инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.8-боб. Инспекция марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ўз ҳудудий инспекциялари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби28. Инспекция марказий аппарати таркибий тузилмаларининг ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий тузилмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.29. Инспекция марказий аппаратининг таркибий тузилмалари ҳудудий инспекциялари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиб:топшириқларни ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;ҳудудий инспекциялари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий тузилмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини текширади ва ўрганади, умумлаштиради, такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Инспекция раҳбариятига киритади;ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб тузилмалар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.30. Ҳудудий инспекциялар ва идоравий мансуб ташкилотлар Инспекция марказий аппаратининг таркибий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади, шу жумладан:Инспекция раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Инспекциянинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Инспекциянинг марказий аппаратига тақдим этади;Инспекция ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Инспекциянинг марказий аппаратига юборади;Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат органларининг ҳудудий тузилмалари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;жойларда Инспекциянинг ҳайъати йиғилишини, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирларни ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.31. Инспекция марказий аппарати таркибий тузилмалари ва ҳудудий инспекцияларининг ўзаро ҳамкорлик жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар Инспекция бошлиғининг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар инспекция бошлиғи ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита бошлиқ томонидан қабул қилинади.9-боб. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби32. Инспекция ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қуйидагилардан иборат:а) лавозим маошидан;б) қуйидаги миқдордаги ойлик устама ҳақларидан:Инспекциянинг бошқарув ходимларининг лавозим маошига 40 фоиз миқдорда;Инспекциянинг бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига узоқ муддат ва узлуксиз хизмати учун (республика давлат бошқаруви органидаги меҳнат фаолияти) учун устама ҳақ:2 йилдан 5 йилгача — 10 фоиз миқдорида;5 йилдан 10 йилгача — 20 фоиз миқдорида;10 йилдан 15 йилгача — 30 фоиз миқдорида;15 йилдан 20 йилгача — 40 фоиз миқдорида;20 йилдан 25 йилгача — 50 фоиз миқдорида;25 йилдан — 60 фоиз миқдорида;в) қуйидагиларни ўз ичига оладиган рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлардан:меҳнат қонунчилигида белгиланган байрам саналар муносабати билан ходим лавозим маошининг бир бараваригача (рағбатлантирувчи коэффицентни ҳисобга олган ҳолда) миқдорда;ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда йўл транспорти харажатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача (хизмат автотранспорти бириктирилган ходимлар бундан мустасно) ҳамда ходимларнинг овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорда компенсация тўловлари;зарур ҳолларда, ўн ойлик базавий ҳисоблаш миқдорида (ходимнинг даволаниши, юбилей ёши муносабати билан, шунингдек, пенсияга чиққанда, тўй, дафн маросими ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули.33. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача миқдорда тўлов амалга оширилади.34. Инспекция ходимлари қуйидаги шаклларда моддий рағбатлантирилади:мукофотлаш;лавозим маошига шахсий устамалар тўлаш;моддий ёрдам кўрсатиш.35. Инспекция ходимлари хизмат вазифаларини виждонан ва ташаббускорлик билан бажарганлиги ҳамда ишдаги юксак ютуқлари учун Инспекция бошлиғи томонидан қуйидагича мукофотланади:йил якуни бўйича ходимларнинг самарали меҳнатларини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошининг бир баравари миқдорида мукофотлаш;Инспекция ходимларига меҳнат фаолиятида юқори натижаларга эришганлиги учун Инспекция бошлиғи томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Инспекция ходимлари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизимига мувофиқ хар ойлик белгиланадиган қуйидаги миқдорлардаги тўловлар берилади:70 баллдан 79 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 50 фоиз;80 баллдан 89 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 100 фоиз;90 баллдан 100 баллгача тўплаган ходимларга — лавозим маошига 200 фоиз.36. Иш сифати ёмонлашганда, топшириқлар ўз вақтида бажарилмаганда, меҳнат ва ижро интизоми бузилганда, лавозим маошига белгиланган устамалар бекор қилиниши ёки камайтирилиши мумкин.37. Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини шакллантиришда йил ҳисобига бир ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам кўрсатиш ва икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофотлаш учун маблағлар назарда тутилади.38 Ходим вафот этган ҳолларда, моддий ёрдам (агар ходим вафот этган йилда бевосита унга моддий ёрдам кўрсатилмаган бўлса) унинг турмуш ўртоғига, турмуш ўртоғи йўқлигида — у билан бирга яшовчи вояга етган фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлар ва ҳомийларга) ёхуд вояга етмаган болаларни (болаликдан ногиронларни — ёшидан қатъий назар) фарзандликка олганларга, шунингдек, агар ходимлар никоҳда бўлмаганда ва фарзандлари бўлмаган ҳолларда, ходимнинг қарамоғидаги шахсларга ёки ота-оналарига тенг улушда тўлаб берилади.39. Истисно тариқасида, ходимнинг асослантирилган аризасига асосан Инспекция раҳбарининг розилиги билан меҳнатга ҳақ тўлаш фондига ажратилган маблағлар доирасида қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:яқин қариндошлари вафот этганда — ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхасига асосан;алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, авария, узоқ муддатли касаллик сабабли махсус даволаниш ёки оиладаги оғир моддий аҳвол).40. Ходимлар харажатларини қоплаш, моддий ёрдам миқдори ва унинг тўланиши ходимда интизомий жазо чораси мавжудлигига боғлиқ бўлмайди.41. Инспекция ходимларини моддий рағбатлантириш бўйича тадбирлар:харажатлар сметасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар;Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари;қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.42. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Инспекция ходимларига республика бюджетидан қуйидаги маблағлар назарда тутилади:ягона тариф сеткаси бўйича тасдиқланган разрядларга мувофиқ лавозим маоши;40 фоиз миқдорида меҳнатни рағбатлантириш коэффициенти (рағбатлантирувчи коэффициентни ҳисобга олган ҳолда);йилда ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида моддий ёрдам;икки ойлик меҳнатга ҳақ тўлаш фонди миқдорида мукофот пули;15 фоизлик моддий рағбатлантириш фонди.43. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Инспекция ходимларига бошқа тўловлар Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.44. Инспекция ходимларига Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 2-илова билан тасдиқланган Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари қўлланилади.10-боб. Якунловчи қоидалар45. Инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.46. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига
2-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари тўғрисидаНАМУНАВИЙ НИЗОМ1-боб. Умумий қоидалар1. Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.2. Ҳудудий инспекция Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) таркибига киради ва ўз ваколати доирасида ўзига бириктирилган ҳудудлардаги қурилиш объектларида қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг техник бошқарув ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини, шаҳарсозлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади.3. Ҳудудий инспекция қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида назорат органи ҳисобланади (йўл қурилиши объектлари ва ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган объектлар бундан мустасно).4. Ҳудудий инспекция ўз фаолияти юзасидан Инспекцияга бўйсунади ва ҳисобот беради.5. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан Қурилиш вазирлиги ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.6. Ҳудудий инспекция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади.7. Ҳудудий инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.8. Ҳудудий инспекциянинг расмий номи:а) давлат тилида:тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси;қисқартирилган номи — Ҳудудий қурилиш назорати инспекцияси;б) рус тилида:тўлиқ номи — Территориальная инспекция по контролю в сфере строительства при Министерстве строительства Республики Узбекистан;қисқартирилган номи — Территориальная инспекция по контролю строительства;в) инглиз тилида:тўлиқ номи — Territorial Inspectorate of Construction Supervision under the Ministry of Construction of the Republic of Uzbekistan;қисқартирилган номи — Territorial Construction Inspection Inspectorate.2-боб. Ҳудудий инспекциянинг вазифалари ва функциялари9. Қуйидагилар Ҳудудий инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш;аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилишини назорат қилиш;қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш;қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш;шаҳарсозлик қонунчилигига, қурилиш соҳасидаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича Инспекцияга таклифлар киритиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этиш;Олдинги таҳрирга қаранг.янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишида иштирок этиш.(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)10. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:а) аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунларга, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;б) аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш соҳасида:тасдиқланган бош режаларга қатъий амал қилиниши юзасидан ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича давлат назоратини амалга оширади;қурилиш объектларида синовлар амалга оширилганлиги, топотасвирлар мавжудлигини назорат қилади;в) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизими амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва пудратчи томонидан ижро ҳужжатларини юритилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда қурилиш соҳасида қонунда кўрсатилган лицензияли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини назорат қилади;г) қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш соҳасида:Олдинги таҳрирга қаранг.молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида (хавф-хатар тоифаси паст бўлган ҳамда икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар шунингдек 300 метр кубдан кичик бўлган нотурар бино ва иншоотлардан ташқари) рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида белгиланган тартибда инспекторлик назоратини ўтказади;(10-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)қурилиш объектларида хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида назорат функцияларини амалга оширади;д) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш соҳасида:Олдинги таҳрирга қаранг.Ўзбекистон Республикасининг давлат дастурларига киритилган ҳамда давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган объектларнинг қурилиши ва наъмунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги ҳамда икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар шунингдек 300 м.кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади;(10-банднинг «д» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)Ҳудудий инспекциядан тегишли тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш хайъати таркибида мажбурий иштирок этади.Олдинги таҳрирга қаранг.е) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказиш соҳасида:сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини текширади;Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўришга кўмаклашади.(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)11. Ҳудудий инспекция инспекторлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар ва уларга натижаларига кўра махсус гувоҳнома берилади.3-боб. Ҳудудий инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги12. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни амалга оширишда қуйидаги ҳуқуқларга эга:бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи, шунингдек, инсон саломатлиги ва ҳаётига таҳдид солувчи конструктив ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолатларда, қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб туриш ва демонтаж ишларини амалга оширишни талаб қилиш;юридик ва жисмоний шахсларга объектдаги ҳуқуқбузарликларни бартараф қилиш учун мос равишда, бироқ 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатни белгилаган ҳолда, аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;Олдинги таҳрирга қаранг.қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган қурилиш соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомилларига риоя қилинмаган ҳамда аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш бўйича камида иккита кўрсатма бажарилмаган тақдирда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиб қўйиш ва демонтаж ишларини амалга ошириш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат қилиш;(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун лицензиялар ва рухсат берувчи ҳужжатларни тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш масалаларини ҳал қилиш юзасидан тегишли органлар ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;объектларда бино ва иншоотларнинг зилзилага бардошлилигига таъсир қилувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилгани аниқланган ҳолларда, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқариш, сотиш ва қўллашни тўхтатиб туриш ҳақида тегишли орган ва ташкилотларга тақдимномалар юбориш;ҳудудий давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан ўз ваколати доирасига кирувчи масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган маълумотларни сўраш ва олиш;ҳудудий давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Ҳудудий инспекция ваколатига кирувчи масалалар юзасидан таклифлар киритиш;Ҳудудий инспекцияда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган объектларда назорат функцияларини ваколатли органни хабардор қилмаган ҳолда амалга ошириш;қурилиш объектларида фойдаланилаётган қурилиш материаллари, буюмлари, конструкциялари ва бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларини назорат қилиш учун шаҳарсозлик фаолияти субъектларидан белгиланган тартибда лойиҳа, технологик ва ижро ҳужжатлари, шунингдек, бошқа зарур маълумотларни сўраш ва олиш;пудратчи ташкилотларга конструкцияларнинг алоҳида деталларини очиш, пойдевордаги ва қайта тўлдириладиган тупроқни текшириш ишларини топшириш, зарурат бўлганда, тегишли хулоса тайёрлаш учун илмий-тадқиқот ташкилотларидан эксперт-мутахассисларни жалб қилиш;қурилиш объектларининг барча босқичларида пудратчининг ички, лойиҳачининг муаллифлик ва техник назоратни амалга оширувчи мутахассисларнинг махсус сертификатлари мавжудлигини текшириш, назорат давомида сертификат мавжуд бўлмаганда буюртмачи, пудратчи ва лойиҳа ташкилотларига масъул шахсларни қурилиш объектларидан четлаштириш юзасидан тақдимномалар киритиш;шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги ҳолати аниқланганда, ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги баённомаларни расмийлаштириш;авария ҳолатидаги бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмлари, конструктив элементлари ва аварияга олиб келган сабабларни текшириш бўйича техник комиссияларда иштирок этиш;мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини шартнома асосида ўрганиш ва тегишли хулоса бериш;қурилиш объектларида синов лаборатория ишларини шартнома асосида ўтказиш;шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида маъмурий баённомалар тузиш ва ишларни кўриб чиқиш, ҳуқуқбузарлик фактига эътироз билдирилган ҳолларда ишни кўриб чиқиш учун судга тақдим этиш;шаҳарсозлик қонунчилиги талабларига риоя этилиши юзасидан давлат ташкилотлари, илмий-тадқиқот, лойиҳалаш ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда бошқа ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилиш;қурилиш ишларида мустаҳкамлик, сейсмик қоидаларининг бузилиши натижасида аҳоли соғлиғи ва ҳаётига зарар етказилиши ёки оғир оқибатларга олиб келинишини олдини олиш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чоралар кўриш юзасидан тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабар бериш;назорат натижаларини таҳлил қилиш, халқаро тажрибаларни ўрганиш, меъёрий талабларни такомиллаштириш бўйича, қурилиш-монтаж ишларини яхшилаш ҳамда қурилиш материалларидан оқилона фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;ҳар чоракда Инспекцияга бажарилган ишлар тўғрисида ҳисобот бериш;электрон рейтингларни жорий этиш учун ўрнатилган муддатларда «Шаффоф қурилиш» бўйича Инспекциянинг миллий ахборот тизими билан интеграциялаштирган маълумотларни тақдим этиш;ўзига юкланган вазифалар доирасида иш режалари, шунингдек, аниқ фаолият юзасидан тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, белгиланган тартибда тасдиқлаш ва Инспекцияга тақдим этиш;Инспекция топшириғига биноан шаҳарсозлик ва қурилиш масалалари бўйича ўқув семинарларни ташкил қилиш ва ўтказиш;Ҳудудий инспекция ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга эҳтиёжини ўрганиш, шунингдек, бу масалалар бўйича Инспекцияга аниқ таклифлар киритиш;Ҳудудий инспекция номенклатурасига киритилган лавозимларга малакали кадрларни тавсия қилиш;Ҳудудий инспекция манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича даъвогар ва жавобгар бўлиш.13. Ҳудудий инспекция:ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;шаҳарсозлик фаолияти субъектларининг қурилиш-монтаж ишлари лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ равишда бажарилишини танлаб назорат қилиш;қурилиш объектларида ишлатилаётган қурилиш материаллари, конструкциялари ва буюмларининг техник жиҳатдан тартибга солиш норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини назорат қилиш;жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларига риоя этилишини ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш;қурилиш соҳасида қонунларнинг ижро этилиши, аниқланган қонунбузарлик ҳолатларининг ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда ўз ваколати доирасида тегишли чора-тадбирлар кўриш;ҳар ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботлар, маълумотлар ва статистик маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилишини таъминлаш;қурилиш объектларда аниқланган муаммоларни ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш ҳамда умумлаштириш асосида ҳудудларда тегишли соҳани ривожлантиришга доир таклифлар тайёрлаш учун масъулдир.4-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятини ташкил этиш14. Ҳудудий инспекция бошлиғи Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири билан келишилган ҳолда, Инспекция бошлиғи томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади;15. Ҳудудий инспекция бошлиғи ўзи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга.Инспекция бошлиғи:Ҳудудий инспекция ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;Ҳудудий инспекция ходимларини фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;инспекторлик вакант лавозимларига таклиф қилинаётган номзодларнинг қурилиш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи, архитектор, мухандис-гидротехник, малакали, амалий тажрибага эга эканлиги, юқори даражали касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши кафолатланганлигини таъминлайди.16. Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.17. Ҳудудий инспекциялар низоми, тузилмаси, штат бирликлари нормативларини ҳамда харажатлар сметасини Инспекция бошлиғи тасдиқлайди.5-боб. Ҳудудий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари18. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга амал қилиш;Ҳудудий инспекциялар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда Қурилиш вазирлиги ва Инспекция ҳужжатлари ва қарорлари билан Ҳудудий инспекцияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамаси ва Қурилиш вазирлигининг топшириқлари ва ҳужжатлари ижросини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда барча даражадаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон ва «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун Ҳудудий инспекция ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўриш;Қурилиш вазирлиги ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорлари ва топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;Инспекциянинг фаолияти доирасига кирадиган масалалар бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа маҳаллий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;Ҳудудий инспекция ходимлари томонидан Одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;«Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Инспекцияда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўриш, ҳуқуқий амалиёт ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш йўли билан уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ва бартараф этиш;жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни билан белгиланган муддатда ва тартибда кўриб чиқиш;қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда ҳуқуқбузарликлар бўйича далолатномалар тузиш ва кўрсатмалар бериш;инспекторлик вакант лавозимларига таклиф қилинаётган номзодларнинг қурилиш соҳасида камида 3 йиллик иш тажрибасига, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи, архитектор, мухандис-гидротехник, малакали, амалий тажрибага эга эканлиги, юқори даражали касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши кафолатланганлигини таъминлаш;Ҳудудий инспекция ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимларига лаёқатли эканлигини кўриб чиқиш, шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;Ҳудудий инспекциянинг белгиланган кўрсаткичларга сўзсиз эришишни таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни тасдиқлаш ва бу бўйича Инспекция бошлиғига таклиф киритиш;Ҳудудий инспекция ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш;Ҳудудий инспекция фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ва мақбуллигини ошириш бўйича таклифни Инспекция бошлиғига кўриб чиқиш учун киритиш;давлат сирларига оид ва махфий тусга эга бўлган ахборотлар билан ишлашда қонун талабларига риоя қилиш;Ҳудудий инспекция ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш;Ҳудудий инспекция мулкини қонунчиликда белгиланган тартибда тасарруф этиш;шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининнг бузилишига оид маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади.ушбу Низомга мувофиқ мажбуриятларни тақсимлашга кўра бошқа ваколатларни амалга ошириш.19. Қуйидагилар Ҳудудий инспекция бошлиғи ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;Ҳудудий инспекция бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифаларини бажариш;Ҳудудий инспекциянинг ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва бевосита бошқариш, улар ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;Ҳудудий инспекция фаолиятининг ўзи мутасаддилик қиладиган йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Инспекциянинг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирларнинг бажарилишини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлар томонидан режа кўрсаткичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чораларини кўриш, бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам равишда эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлари раҳбарларининг иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлар фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, шунингдек, бўлимлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўриш;Инспекциянинг Ҳудудий инспекция фаолиятига тааллуқли буйруқлари, Ҳудудий инспекция буйруқлари ва топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлар ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Ҳудудий инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш;ўзи мутасаддилик қиладиган бўлимлар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш бўйича Ҳудудий инспекция бошлиғига таклифлар киритиш;ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;«Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган муддатларда ва тартибда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича самарали ишларни ташкил этиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, жойларга бориб қабул қилиш;Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахслар вакилларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатлари ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқилишини таъминлаш;давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.6-боб. Ҳудудий инспекция бошлиғи ва унинг ўринбосарларининг жавобгарлиги20. Ҳудудий инспекция бошлиғи:Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, шунингдек, ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган масалалар бўйича;ушбу Низомнинг 18-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифалари сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.21. Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосарлари:тегишли бўлимларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши учун;ушбу Низомнинг 13-бандида назарда тутилган жавобгарлик соҳалари бўйича;ушбу Низомнинг 19-бандида кўрсатилган ўз функционал вазифаларини сифатли бажариш учун шахсан масъулдир.7-боб. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари22. Ҳудудий инспекция бошлиғи Ҳудудий инспекция фаолияти ва унга юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради ҳамда Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.23. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлиги мунтазам равишда баҳолаб борилади.24. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланадиган Ҳудудий инспекция фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва индикаторларга асосланади.25. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича қуйидаги чоралар кўрилади:Ҳудудий инспекция бошлиғининг ўринбосарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;Ҳудудий инспекция фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф қилиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш.26. Ҳудудий инспекция фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби Инспекция томонидан белгиланади.8-боб. Ҳудудий инспекциянинг Инспекция билан ҳамкорлик қилиш тартиби27. Ҳудудий инспекция Инспекция билан ҳамкорликда:фаолиятнинг белгиланган соҳасида қонунларни амалга ошириш натижалари ҳақида ахборот тақдим этади;фаолиятни ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликлар ва қонунбузарликларни бартараф этиш натижалари ҳақида ахборот беради;ўз иши натижалари ҳақида ҳисоботлар тақдим этади;ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши муаммоларини, жумладан, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал қилишга мўлжалланган таклифларни йўллайди;ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолияти текшируви натижалари ҳақида ахборот беради.9-боб. Ҳудудий инспекциялар фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш28. Ҳудудий инспекция фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:а) давлат қурилиш назорати амалга ошириладиган барча объектлар учун Ҳудудий инспекцияларга ажратмаларнинг қурилиш-монтаж ишлари қийматининг (қўшимча қиймат солиғисиз) 0,18 фоиз миқдоридаги Ҳудудий инспекциялар ихтиёрида қолдириладиган маблағлар;б) Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан молиялаштириладиган маблағлар;в) мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича шартнома асосида ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан, шунингдек, лаборатория хизматлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан олинган даромадлар.29. Мавжуд бинолар ва иншоотларнинг техник ҳолатини текшириш бўйича бажарилаётган ишлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг, шунингдек, синов лаборатория хизматлари ва Инспекция томонидан кўрсатилаётган хизматлар бошқа турларининг қийматини аниқлаш методикаси Инспекция томонидан тасдиқланади.30. Ҳудудий инспекция ходимларига Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартибида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари татбиқ этилган ҳолда, ушбу маблағлар Ҳудудий инспекциялар ҳисобидан амалга оширилади.Ҳудудий инспекциянинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, унинг ходимларини моддий рағбатлантириш, шу жумладан қўшимча тўловлар, устама ҳақлар, мукофотлар, ижтимоий ва бошқа тўловларни тўлаш Ҳудудий инспекциялар ва Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қўшимча молиялаштириш йўли билан амалга оширилиши мумкин.Ҳудудий инспекциянинг ходимларига ўз хизмат вазифаларини ташаббус кўрсатиб ва виждонан бажарганликлари учун Ҳудудий инспекция бошлиғи томонидан инспекция маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизигача устама белгиланиши мумкин.10-боб. Якунловчи қоида31. Ҳудудий инспекция қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 343-сон қарорига
3-ИЛОВАЎзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчаОлдинги таҳрирга қаранг.(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 апрелдаги 258-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон)2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, унинг таркибий бўлинмалари, шунингдек, республика ва ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгашлари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 31 мартдаги 603-сон қарорида:а) 1-бандда:тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;б) 4 ва 4а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;в) 5-илованинг 4-бандига:қуйидаги мазмундаги ўн бешинчи хатбоши қўшилсин:«қурилиш соҳасидаги ҳудудий назорат инспекциялари томонидан жамғармага йўналтирилган маблағларнинг 0,01 фоизи — Инспекция ва унинг Ҳудудий инспекциялари эҳтиёжларини молиялаштиришга йўналтирилади;»ўн бешинчи хатбоши ўн олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.05.2020 й., 09/20/343/0687-сон; 30.04.2021 й., 09/21/258/0400-сон, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)

You missed