Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги “Объектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш бўйича маъмурий регламент ҳамда объектларнинг хавф-хатарлар тоифалари таснифини тасдиқлаш тўғрисида”ги 496-сонли қарори билан Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг хизмат ваколатлари, назорат тадбирлари предметлари, қўлланадиган таъсир чоралари, томонларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини, давлат қурилиш назоратини амалга оширишда синовлар ўтказиш тартиби белгиланди.

Мазкур қарорда Давлат қурилиш назоратига олинадиган қурилиш объектларининг хавф-хатар тоифаси бўйича мураккаблик тоифалари таснифи кўрсатилган. Хавфлилик омили паст, ўрта, юқори ва ўта юқори тоифаларга бўлиниб, уларда назорат ишларининг олиб бориш даврийлиги белгиланди. Эндиликда, 1-тоифа яъни хавфлилик омили паст бўлган объектларда давлат қурилиш назорати олиб борилмайди. Аксинча, хавф-хатар тоифаси юқори бўлган обьектларда назорат тадбирлари ҳар бир ойда тўрт маротабадан кўп бўлмаган ҳолларда амалга оширилиши белгилаб қўйилди. Қурилиш объектлари хавф-хатарлар тоифаларининг таснифи қарорнинг 2-иловасида аниқ белгилаб қуйилган.

Қурилиш амалиётида асосий муаммолардан бири бор эдики, у ҳам бўлса Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари рўйхатидан ўтмаган, қурилиш ишлари қисман амалга оширилган ёки қурилиши якунланган бино ва иншоотларнинг кейинги тақдири номаълумлигича қоларди. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 августдаги 496-сонли қарори билан бу масалага қонуний жавоб топилди. Эндиликда бундай объектларни мажбурий тартибда ҳудудий инспекциядан рўйхатдан ўтказиш, ҳужжатларни расмийлаштириш учун белгиланган тартибда инструментал техник текширув хулосасини олишлари талаб этилади.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You missed