📢Давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 23 февралдаги “Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда “Бухоро вилоятининг Пешку туманида қуввати 300 — 500 МВт бўлган шамол электр станциясини қуриш”инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорларига асосан Пешку ва Ғиждувон туманларида ҳар бирининг қуввати 300-500 МВтдан бўлган шамол электр станцияларини қуриш инвестиция лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари бўйича тажриба алмашиш мақсадида Хитойнинг «China Energy International Group» компаниясининг таклифига биноан шу кунларда Бухоро вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси раҳбари Баҳодир Тошев бошчилигидаги делегация Хитой давлатида хизмат сафарида бўлиб турибди. Сафар давомида «China Energy International Group» компаниясининг бош офисида ушбу ташкилот раҳбарияти иштирокида учрашув ташкил этилди.

🏗 Унда Хитой компанияси томонидан амалга оширилган ва келгусида амалга оширилиши режалаштирилган энергетика соҳасидаги йирик лойиҳалар бўйича тақдимот ўтказилди.

✅Қурилиш ва уй- жой коммунал соҳасида назорат қилиш инспекциясининг ушбу объектларга амалга оширадиган назорати тўғрисида маълумот алмашилди.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *