“QURILISHDA DAVLAT NAZORATI” MILLIY AXBOROT TIZIMI

Tizim haqida:

Qurilish obyektlarida davlat nazorati, buyurtmachi tashkilotlarning texnik nazorati, loyiha tashkilotlarining mualliflik nazorati va pudrat tashkilotlarining ichki nazorati va prorab elektron hujjat almashuvi orqali amalga oshirish tomonidan va nazorat ishlarini olib borishda aniqlangan barcha kamchiliklarni fotosuratlari bilan birgalikda tizimga onlayn ravishda kiritilishini, nazorat jarayonlarini avtomatlashtirish, ma’lumotlar yagona bazada saqlanishini ta’minlashga mo‘ljallangan axborot tizimi.

Tizim foydalanuvchilari:

Qurilish sohasida nazorat inspeksiyasi

Buyurtmachining texnik nazorati

Loyiha tashkilotlarining mualliflik nazorati

Pudratchining ichki nazorati xodimlari

Prorab

Бухоро вилояти қурилиш объектларининг буюртмачилари, лойиҳачилари ва пудратчилари учун «Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизимидан фойдаланишни ўрганиш учун тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ Олот туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарда Олот тумани ҳоким ўринбосари, буюртмачилар, лойиҳалаш ва пудрат корхонаси вакиллари иштирок этдилар. Амалий машғулот тарзида ўтган семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари жавоб бердилар.

Бухоро вилояти қурилиш объектларининг буюртмачилари, лойиҳачилари ва пудратчилари учун «Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизимидан фойдаланишни ўрганиш учун тасдиқланган режа-жадвалига мувофиқ 2022 йил 15 августда Қоракўл туманида ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди. Семинарда Қоракўл тумани ҳоким ўринбосари, буюртмачилар, лойиҳалаш ва пудрат корхонаси вакиллари иштирок этдилар. Амалий машғулот тарзида ўтган семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси мутахассислари жавоб бердилар.

«Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизими бўйича навбатдаги семинар 📚
2022 йил 17 август куни Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан Жондор, Ромитан ва Пешкў туманларида фаолият олиб борувчи шаҳарсозлик субъектлари учун «Қурилишда давлат назорати» миллий ахборот тизими бўйича навбатдаги семинар ташкил этилди.
Мазкур семинар давомида семинар иштирокчиларига янги тизим фаолияти, унинг афзалликлари, ундан фойдаланиш тартиби бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.
Семинар очиқ тарзда ўтказилди ва унда йиғилганлар ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Тасдиқланган режа жадвалга мувофиқ “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизимидан фойдаланишни ўргатиш учун ташкил қилинган ўқув-амалий семинарининг навбатдагиси Бухоро вилоятининг Вобкент, Шофиркон ва Ғиждувон туманларида ўтказилди. Ўқув-амалий семинарида буюртмачилар, лойиҳачилар ва пудрат корхоналарининг вакиллари оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси мутахассислари томонидан тизимнинг афзалликлари, ишлашнинг қулайликлари, фойдаланувчилар учун яратилган техник имкониятлар йиғилганларга аниқ мисоллар ва тайёрланган слайд ва видеороликлар орқали жонли мисолларда тушунтирилди. Савол ва жавоб тарзда ўтган машғулотларда иштирокчиларнинг “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизимидан фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалари шаклланди.

📚“Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизими бўйича Бухоро вилоятининг Когон шаҳри , Когон тумани ва Қоровулбозор туманида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

📋Мазкур семинар давомида семинар иштирокчиларига янги “Қурилишда давлат назорати” миллий ахборот тизими фаолияти, унинг афзалликлари, ундан фойдаланиш тартиби бўйича атрофлича тушунтиришлар берилди.

📋Семинар очиқ тарзда ўтказилди ва унда йиғилганлар ўзлари қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Ҳудудларда янги тизим бўйича шу каби ўқув амалий семинарлар давом эттирилмоқда.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You missed