Шаҳарсозликнинг ноёб ва ўзига хос кўриниши сифатида бунёд қилинаётган  “Bukhara City” замонавий турар жой ва ишбилармонлик марказида бошланган амалий саъй-ҳаракат вилоят ҳокими томонидан мунтазам ўрганилиб, жараёнда дуч келинаётган муаммолар ечимига доир тезкор чора-тадбир кўрилмоқда. Буни вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг бугун мазкур 83 гектар майдонни эгаллаган ҳудудда бўлиб, қурилиш ишларини кўздан кечирганида ҳам кўриш мумкин.      

Вилоят ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари  Нарзилло Ҳамдамов, Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров, “Bukhara City”  дирекцияси давлат унитар корхонаси директори Азимжон Пўлатов, шунингдек, тегишли ташкилот ва бошқармалар бошлиқлари, тижорат банклари масъуллари ҳамроҳлигида шаҳар ичидаги замонавий кентда бораётган кўламдор бунёдкорлик ишлари, ҳудуддаги ўндан ортиқ лотда бораётган лойиҳа амалиёти ўрганилди.

— Республика Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги “Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Туркиянинг “Studio Vertebra” компанияси томонидан “Bukhara City” мажмуасига доир ягона концепция асосида бош лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилган ва амалий саъй-ҳаракатга киришилган, – дейди “Bukhara City” дирекцияси раҳбари Азимжон Пўлатов. — Унга кўра мажмуанинг 25 гектарида 34 лотдан иборат, биринчи ва иккинчи қаватларида тижорат объектлари ўрин оладиган кўп қаватли турар жой бинолари лойиҳалаштирилган. Шунингдек, ҳудудда 6,6 гектардан иборат 12 та лотда замонавий дизайндаги меҳмонхона биноси, 3 гектардан иборат 7 лотда хизмат кўрсатувчи банк ва офис бинолари, 5,3 гектарда юқори даражада хизмат кўрсатувчи тиббиёт клиникаси ва спорт мажмуаси, унинг ёнидан ёш тадқиқотчилар учун илмий марказ, музей, кутубхона ва ёшлар маркази каби ижтимоий иншоотлар барпо этишга киришилган.

Бундан ташқари, мажмуанинг 1,7 гектарини эгаллаган 5 та лотда замонавий таълим муассасалари, мактабгача таълим даргоҳлари, 1 гектардан ошиқ ерда муҳташам 32 қаватли бино, 1,7 гектарда маҳаллий ва халқаро миқёсида ўтказиладиган анжуманларга мўлжалланган экспо-марказ ҳамда 1,4 гектарда янгиликка ўч ёш истеъдод эгалари учун кўп тармоқли технопарк қурилиши кўзда тутилган. Шу кунларда эса жами 73 та лотдан 26 тасида қурилиш–бунёдкорлик ишлари жадал суръатларда олиб борилаётган бўлса, 38 та лот маҳаллий ҳамда хорижий сармоядорлар билан келишувга биноан ўз эгаларига расмийлаштирилиб берилган. Ҳозирда турк, рус, корейс, хитой инвесторлари билан бир қаторда йигирмага яқин маҳаллий тадбиркор сармоядор ҳудудда ўз лойиҳасини амалга ошириш билан бандлигини кўриш мумкин. 

Туркия республикасиинг «Ertugrul-construction» МЧЖ сармоядорлари таъсисчилигидаги 18-лот биносининг тамал тоши ўтган ойда қўйилди. Айни кунда бу иншоотда қурилиш пудрат корхонаси жамоаси иншоот пойини мустаҳкамлаш, арма-каркас ишларини бажариб, монолит бетон қуйиш ишларини бажармоқда. Майдони 6 минг 501 квадрат метрни ташкил этган 18-лот–биринчи ва иккинчи қаватлари савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини ўз ичига олган 7 қаватли муҳташам иншоот – аҳоли яшаш уйидир. Қурилиш қиймати 1,8 миллион АҚШ долларини ташкил этаётган мазкур иншоотни келгуси йили фойдаланишга топшириш мақсад қилинган.   

Вилоят ҳокими бошчилигидаги мутасаддилар 13-18 лотларда бораётган ишлар билан бирга 70- ва 77-лотларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан ҳам танишиб, ҳар бир лойиҳанинг молиявий манбаси, пудрат корхонаси томонидан бажарилаётган иш кўлами ва қурилиш материаллари таъминоти, жараёнда дуч келинаётган муаммоларгача эътибор қаратдилар.

Хусусан, ўтган икки йил давомида мазкур “Bukhara City” мажмуасида айтиш мумкинки,  воҳа вилоятларида ягона, сиғимига кўра 2 минг 200 дан ортиқ турғун савдо шаҳобчасига эга “Karvon Shopping” савдо мажуаси, сўнгги 30 йилликнинг ноёб меъморий ечимига эга – 10 қаватли “юлдузли” меҳмонхона, замонавий конструктив ечимлар орқали ( бетонли монолит) воситасида қурилган 9 қаватли турар жой қуриб битказилган. Худди шундай,  тарихда илк бор 12 қаватли информацион технологиялар (IT) парки ва яна бир муҳташам меҳмонхона, бошқа турдаги бино-иншоотлар қурилиши давом этмоқда.

Бундан ташқари, маҳаллий шароитда сизот (зах) сувларини қочириш ҳам кун тартибида турганди. Шу боисдан мажмуа ва унга туташ ҳудудда сизот (зах) сувларини пасайтириш мақсадида 30 метр чуқурликда 8 та дренаж қудуғи қазилиб, ҳозирда шаҳар ичидаги сизот сувларини 7,5 метр чуқурликка қадар туширилишига эришилгани қурувчилар учун ҳам айни муддао бўлди. Келгусида мажмуани узлуксиз электр энергияси, ичимлик ва оқава сув, табиий газ, ички йўллар қурилиши, бир сўз билан айтганда, ички муҳандислик коммуникация тармоқлари билан тўлиқ таъминлашга доир оптимал лойиҳалар ишлаб чиқилиб, амалда жорий қилинмоқда.

Вилоят ҳокими ҳар бир лотда бораётган ишларга ўз муносабатини билдириб, масъул мутасаддиларга қурилиш-бунёдкорликларни талаб даражасида, конструктив олиб бориш, пудратчи корхоналар дуч келаётган ташвиш–муаммоларини зудлик билан ҳал қилиш, ҳудудда тўлиқ хатловдан ўтказилган бузиладиган ва бошқа жойга кўчириладиган объектлар билан боғлиқ ишларни якунига етказишга доир тавсия ва топшириқларини берди.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You missed