Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида “Қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат бўлими” фаолияти билан боғлиқ масалалар юзасидан mc. Ijro электрон тизими орқали 918 та хат ва топшириқлар қабул қилиниб, уларнинг 883 тасини ижроси таъминланган бўлса, 33 таси иш жараёнида. Мазкур тезкор топшириқларни муддатидан ўтиб ижро этиш ёки топшириқларнинг бажарилмасдан қолиш ҳолатларига йўл қўйилмади. Худди шундай тизим орқали, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси, халқ қабулхоналари, ишонч телефонлари орқали инспекция фаолиятига тегишлиги бўйича жами 26 та мурожаатлар ижро учун йўналтирилган бўлиб, уларнинг барчасини ўз муддатида ижроси таъминланди. Шунингдек, инспекторлар томонидан олиб борилган назорат натижалари таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали 3415 маротаба сифат назоратлари ўтказилиб, унда 22825 та банддан иборат камчиликлар аниқланган ва уларни бартараф этиш мақсадида 3415 та электрон ёзма кўрсатмалар берилди. Қурилиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан 191 та маъмурий баённомалар тузилиб, жаримага қаратилди. 136 та ҳолатда қурилиш-монтаж ишларини тўхтатиш, 53 та ҳолатда шаҳарсозлик фаолияти субъектларига нисбатан тақдимномалар киритилди. Бу кўрсаткичлар ўтган йилнинг шу даври билан солиштирилганда (2021 йилда-37 та жарима қўлланилган) 5 баробарга кўпни ташкил қилади. \

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

You missed