Бухоро вилоят Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан “Обод қишлоқ” дастури доирасида Жондор туман, Довуд МФЙ ҳамда Занги МФЙ ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш объектларида ўтказилган навбатдаги сифат назоратида қуйидаги камчиликлар аниқланди:
Маҳалла ҳудудларида ўтувчи автомобил йўли ёқалаб қазилган траншеяга ётқизилган полиэтилен сув қувури қурилиш нормалари, ишларни бажариш технологияси ва лойиҳа талаблари асосида бажарилмаган.
Тупроқ зичлиги тўғрисида синов лабораторияси хулосаси олинмаган. Техник назоратчи, муаллифлик назорати ва пудрат корхонаси вакиллари иштирокида ёпиқ ишлар далолатномасисиз қайта кўмиш ишлари амалга оширилган.
“Қараун иншоот қурилиш” МЧЖ пудрат корхонаси томонидан бажарилган ишлар ҳудудий инспекция мутахассислари томонидан сифатсиз бажарилган деб баҳоланди ва ўрганиш кунининг ўзида ётқизилган полиэтилен сув қувури қазиб олиниб, лойиҳа талаблари асосида қайтадан бажарилиши таъминланди.