Хабарингиз бор шу кунларда «Карвон буюм бозори» да кенг қамровли  ободонлаштириш ишлари бошланган эди. Эндиликда эса бозорнинг қаровсиз қолган ўша ҳудуди учун лойиҳа таклифи ишлаб чиқилди. 
Бухоро вилоят қурилиш бош бошқармаси бош архитектори Зуҳриддин Муҳиддинов томонидан тақдим этилаётган лойиҳа таклифида  Хоразм авто шох бекати,  бозор маъмурияти биноси, икки каватли савдо мажмуаси,  автотураргоҳ,   хўжалик моллари дўконлари ва бошқа бир нечта хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган бино ва иншоотлар ўрин эгаллайди.  Мазкур лойиҳа учун шаҳар ҳокими қўшимча таклифлар киритди. Лойиҳа тасдиқланса Бухорода яна бир кўркам иншоот қад ростлашига умид билдирилди. 
Лойиҳада аҳоли фаровонлиги, уларнинг муносиб ҳаёт кечириши ва халқимизга қулайликлар яратилиши асосий мақсад қилиб олинган.

от QSHNI

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *