Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 апрелдаги ЎРҚ-688-сонли “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 2682-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 99-моддасида (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун) назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекциялари номидан жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллаш ваколати берилди. Бу орқали қурилишда назорат органлари томонидан таъсирчан чоралар кўриш имконияти яратилиб, қурилиш соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига хизмат қилмоқда.