“Архитектура, лойиҳалаш ва бош режаларга риоя қилиш устидан назорат бўлими” томонидан Бухоро вилояти ҳудудида тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар томонидан амалга оширилаётган қурилиш объектларининг қурилишга рухсат берувчи тусдаги шаҳарсозлик ва лойиҳа ҳужжатлари мавжудлиги ҳамда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мослиги ўрганилганда, вилоят миқёсида 307 та қурилиш объектларида шаҳарсозлик ҳужжатларини тўлиқ расмилаштирмасдан қурилиш ишларини олиб борилганлиги аниқланди. Ушбу аниқланган ҳолатлар юзасидан вилоят туман шахар ҳокимлиглари ва прокуратураларига тегишли хатлар чиқарилди. Ишчи гуруҳ томонидан ўрганилган 307 та объектларнинг 248 таси ҳудудий назорат инспекцияси (ҚСҲНИ) мутахассислари томонидан қайта ўрганилганда:
Ишчи гуруҳ томонидан аниқлангунига қадар 86 та объект рўйҳатдан ўтганлиги аниқланди. Қайта ўрганиш давомида 27 та объект ҳудудий назорат инспекцияси рўйхатидан ўтказилди. ҚСҲНИ мутахассислари томонидан даставвал 19 та объект белгиланган тартибда МЖтКнинг 99-моддасининг 7-қисми билан маъмурий жавобгарликга тортилган, қайта ўрганиш жараёнида 60 та ҳолат юзасидан маъмурий жавобгарликга тортиш бўйича баённомалар расмилаштирилган ҳамда баённомалар ва далолатномалар имзо қўйишдан бош тортганлик холатлари бўйича суд органларига юбориш учун хужжатлар тўплами расмилаштирилди.