Ушбу Намунавий низом Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ҳудудий инспекция) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек, раҳбарларининг функционал вазифалари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.2. Ҳудудий инспекция Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида назорат инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) таркибига киради ва ўз ваколати доирасида ўзига бириктирилган ҳудудлардаги қурилиш объектларида қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг техник бошқарув ва норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини, шаҳарсозлик фаолиятига оид қонун ҳужжатларига ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади.3. Ҳудудий инспекция қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасида назорат органи ҳисобланади (йўл қурилиши объектлари ва ҳудудий назорат инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган объектлар бундан мустасно).4. Ҳудудий инспекция ўз фаолияти юзасидан Инспекцияга бўйсунади ва ҳисобот беради.5. Ҳудудий инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига, шу жумладан Қурилиш вазирлиги ва Инспекциянинг буйруқлари, қарорларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.6. Ҳудудий инспекция хўжалик ҳисобидаги ташкилот ҳисобланади.7. Ҳудудий инспекция юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, банкларда ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.8. Ҳудудий инспекциянинг расмий номи:а) давлат тилида:тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси;қисқартирилган номи — Ҳудудий қурилиш назорати инспекцияси;б) рус тилида:тўлиқ номи — Территориальная инспекция по контролю в сфере строительства при Министерстве строительства Республики Узбекистан;қисқартирилган номи — Территориальная инспекция по контролю строительства;в) инглиз тилида:тўлиқ номи — Territorial Inspectorate of Construction Supervision under the Ministry of Construction of the Republic of Uzbekistan;қисқартирилган номи — Territorial Construction Inspection Inspectorate.2-боб. Ҳудудий инспекциянинг вазифалари ва функциялари9. Қуйидагилар Ҳудудий инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш;аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизимини олиб борилишини назорат қилиш;қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш;қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш;шаҳарсозлик қонунчилигига, қурилиш соҳасидаги қурилиш меъёрлари ва қоидалари бўйича Инспекцияга таклифлар киритиш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда иштирок этиш;Олдинги таҳрирга қаранг.янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказилишида иштирок этиш.(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)10. Ҳудудий инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:а) аҳоли пунктлари комплекс қурилишларини, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунлар, шаҳарсозлик меъёрлари, қоидалари ва стандартларга риоя қилинишини танлов асосида давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:қурилиш объектларида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатлари, амалга оширилаётган қурилиш-монтаж ишлари ҳамда қўлланилаётган қурилиш материаллари ва буюмларини шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;юридик ва жисмоний шахсларнинг шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунларга, қурилиш меъёрлари ва қоидалари ҳамда стандартларига риоя этилишини танлов асосида назорат қилади;б) аҳоли пунктларининг тасдиқланган бош режаларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимликлари, ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан қатъий амал қилиши юзасидан назоратни амалга ошириш соҳасида:тасдиқланган бош режаларга қатъий амал қилиниши юзасидан ҳудудий қурилиш бошқармалари томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича давлат назоратини амалга оширади;қурилиш объектларида синовлар амалга оширилганлиги, топотасвирлар мавжудлигини назорат қилади;в) буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини, пудратчининг ички назорат тизими амалга оширилишини назорат қилиш соҳасида:қурилиш объектида буюртмачи, лойиҳа ташкилоти ва пудратчи томонидан ижро ҳужжатларини юритилишини, шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини ҳамда қурилиш соҳасида қонунда кўрсатилган лицензияли фаолият турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг мавжудлигини назорат қилади;г) қурилиш объектларидаги қурилиш материаллари, маҳсулотлари ва конструкцияларининг шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари талабларига ҳамда лойиҳа ҳужжатларида қабул қилинган техник ечимларга, қурилиш-монтаж ишларининг барча босқичларига риоя этишларини назорат қилиш соҳасида:Олдинги таҳрирга қаранг.молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, қурилиш объектларида (хавф-хатар тоифаси паст бўлган ҳамда икки қаватгача, (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан паст ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метргача бўлган якка тартибдаги уй-жойлар шунингдек 300 метр кубдан кичик бўлган нотурар бино ва иншоотлардан ташқари) рухсат берилган ҳужжатлар мавжудлиги, шаҳарсозлик норма ва қоида талабларига риоя этилаётганлиги борасида белгиланган тартибда инспекторлик назоратини ўтказади;(10-банднинг «г» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)қурилиш объектларида хавф-хатар тоифасидан келиб чиққан ҳолда танлов асосида назорат функцияларини амалга оширади;д) қурилиш-монтаж ишларини бошлаш учун рўйхатдан ўтказиш соҳасида:Олдинги таҳрирга қаранг.Ўзбекистон Республикасининг давлат дастурларига киритилган ҳамда давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилган объектларнинг қурилиши ва наъмунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган якка тартибдаги ҳамда икки қаватдан юқори (цоколни ҳисобга олмаган ҳолда), баландлиги ер юзасидан 12 метрдан ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган якка тартибдаги уй-жойлар шунингдек 300 м.кубдан кўп ҳажмдаги нотурар бино ва иншоотларда қурилиш-монтаж ишларининг бажарилишини тўғридан-тўғри рўйхатдан ўтказади;(10-банднинг «д» кичик банди иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 майдаги 290-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.05.2021 й., 09/21/290/0440-сон)Ҳудудий инспекциядан тегишли тартибда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун рўйхатдан ўтган, қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш хайъати таркибида мажбурий иштирок этади.Олдинги таҳрирга қаранг.е) янги қурилаётган бино ва иншоотларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларни шакллантириш ва платформага киритилишида ҳамда мавжуд бинолар ва иншоотларнинг инструментал-техник текширувдан ўтказиш соҳасида:сейсмик фаол зоналарда қурилиши режалаштирилаётган барча турдаги бинолар ва иншоотларнинг, шунингдек, кўп қаватли турар жойларнинг сейсмик жиҳатдан заифлигини баҳолаш учун зарур бўлган ахборотни ўз ичига олган электрон техник паспортларнинг буюртмачилар томонидан расмийлаштирилишини текширади;Ўзбекистон Республикасида қурилаётган бинолар ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш, шунингдек, сейсмик заиф ҳисобланган бино ва иншоотларни инструментал-техник текширувдан ўтказиш ҳамда зилзилабардошлигини ошириш учун зарур чоралар кўришга кўмаклашади.(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 мартдаги 102-сонли қарорига асосан «е» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.03.2022 й., 09/22/102/0190-сон)11. Ҳудудий инспекция инспекторлари қонунчиликда белгиланган тартибда ҳар 3 йилда аттестациядан ўтадилар ва уларга натижаларига кўра махсус гувоҳнома берилади.