Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Инспекцияга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган қурилиш вазири ўринбосари — Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.Инспекция бошлиғи бошқарув ходимларининг белгиланган чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида, заруратга кўра, Инспекция штат бирликларига ўзгартириш киритиш, объектлар сонидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий инспекциялар тузилмаси ва штат бирликлари нормативларини ҳамда ҳудудий инспекцияларнинг харажатлар сметасини тасдиқлаш ҳуқуқига эга.15. Инспекция бошлиғи қурилиш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган икки нафар ўринбосарга, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.Инспекция бошлиғи бўлмаган даврда, бошлиқ вазифасини унинг ўринбосарларидан бири бажаради.Инспекция бошлиғи:лаборатория ва биноларни техник кўрикдан ўтказиш хизматлари қийматини аниқлаш методикасини тасдиқлайди;ҳудудий инспекциялар фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан моддий — техника базасини ташкил этишда амалий ёрдам беради;ҳудудий инспекциялар бошлиқларини қурилиш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади;ҳудудий инспекциялар комплаенс-назорат бўйича мутахассисларни лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;Инспекция ва ҳудудий инспекциялар ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқариш ва кўрсатмалар бериш ҳамда уларнинг бажарилишининг назоратини ташкил этади;Инспекция ходимларининг фаолиятини рағбатлантириш учун тегишли буйруқлар чиқаради;инспекторлик вакант лавозимларига таклиф қилинаётган номзодларнинг қурилиш соҳасида камида 5 йиллик иш тажрибасига эга, мутахассислиги бўйича мухандис-қурувчи, архитектор, мухандис-гидротехник, малакали, амалий тажрибага эга эканлиги, юқори даражали касбий ва маънавий-ахлоқий сифатларга эга бўлиши кафолатланганлигини таъминлайди.16. Инспекция бошлиғи қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.