Бухоро вилояти ДАҚН инспекцияси томонидан берилган рухсатномалар хақида

Ўзбекитон Республикаси Призеденитининг 2015 йил 25 сентябр “«Тадбиркорлик субъектларига «ягона дарча» тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-2412-сонли” қарори хамда Вазирлар Махкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида ер участкалари бериш тартиботларини ва курилиш учун рухсатномалар олиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 285-сонли карори ижросини таъминлаш юзасидан Самарканд вилоят Давлат архитектура курилиш назорати инспекциясида 2016 йил 1 январдан бошлаб электрон E-ijro.uz тизими оркали ишлар йўлга қўйилган, хамда инспекциянинг 2 нафар ходимига давлат хизматларини кўрсатиш учун электрон рақамли имзолар олинган.

Бугунги кунда ДАҚН инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш учун Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича «Ягона дарча» марказлари орқали 259та аризалар келиб тушган шундан 241тасига қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномалар берилди ва 18тасига (тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ва нотўғри маълумотлар мавжуд булганлиги сабабли) рад жавоби берилди