Вазифалар ва функциялар

Инспекциянинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

        Аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилишини, юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга сўзсиз риоя этиш, қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши юзасидан назоратни амалга ошириш;

Буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борилиши юзасидан мониторинг ўтказади.

Инспекция ўзига юкланган асосий вазифаларига мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

      Аҳоли пунктларининг белгиланган тартибда тасдиқланган бош режаларига қатъий мувофиқ равишда комплекс қурилиши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;

Юридик ва жисмоний шахслар томонидан аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига, давлат стандартларга риоя этишлари юзасидан давлат назоратни амалга оширади;

Лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши, қурилиш материаллари ва буюмлар ишлаб чиқарилиши ва қўлланилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

Буюртмачининг техник назорати ва лойиҳа ташкилотларининг муаллифлик назоратини олиб борилиши юзасидан мониторинг ўтказади;

Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий давлат инспекциялари томонидан ҳар чоракда бажарилган ишлар юзасидан ҳисоботларни умумлаштиради ва мониторингини олиб боради;

Архитектура-қурилиш назорати ҳудудий давлат инспекцияларининг инспекторларини қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказади ва уларнинг натижаларига кўра сертификатлар беради;

Қонун ҳужжатларига мувофиқ қурилиш объектларининг мураккаблик (хавфлилик) даражасига кўра, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш жараёнида текширишлар ўтказади;

Қурилиш-пудрат ташкилотлари реестрини шакллантиради ва ҳар йили янгиланадиган ягона электрон маълумотлар базасини юритади.